Самарқанддаги тунги клубда жанжал кўтарганларга жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд шаҳрида жойлашган тунги клубда жанжал кўтарган эркакларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 7 август куни фуқаро Э.Б. ўзининг таниши билан Самарқанд шаҳрида жойлашган «Басциане» номли тунги клубга дам олиш мақсадида кирмоқчи бўлган. Бироқ клубда қўриқчи бўлиб ишловчи Р.М. уларни клубга киритмаслигини айтиб, турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган ва бир гуруҳ шериклари билан йигитларни уриб, тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Р.М. ва бошқа шахсларга нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Жанжалда бир киши вафот этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида бир гуруҳ эркаклар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган жанжалнинг олди олинганди. Шунингдек, Қашқадарёдаги шифохонада фуқаролар ўртасида муштлашув акс этган видео эълон қилинган эди. Жанжал давомида икки кишига пичоқ билан жароҳат етказилган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео