«Саховат» ва «Мурувват» уйлари Божхона қўмитасига бириктирилади

Шавкат Мирзиёев 30 август куни «Саховат ва Мурувват интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, қарор «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика панционатида истиқомат қилаётган болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатишнинг янгиланган тизимини жорий этиш орқали уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш мақсадида қабул қилинган.

Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика панционатини Давлат божхона қўмитасига бириктириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Белгиланишича, Давлат божхона қўмитаси:

  • тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;
  • тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш;
  • тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник ва гигиеник воситалари билан таъминлаш;
  • тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш бўйича зарур шароитларни яратиш;
  • тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятини ривожлантириш;
  • тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган шахслар учун маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан, концерт дастурларини ташкил этиш орқали уларни маданий ҳаётдаги фаол иштирокини таъминлашда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига доимий равишда кўмаклашади.

Давлат божхона қўмитасига (А.Мавлонов) мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ҳамда юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг махсус жамғармаси маблағларини йўналтириш ҳуқуқи берилади.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги:

  • 2023-2024 йилларда Давлат божхона қўмитаси (А.Мавлонов) билан биргаликда «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларининг ҳудудида видеокузатув мосламаларини ўрнатилишини таъминлайди;
  • 2022 йил 1 октябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев) ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда тасдиқланган режа-график асосида «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларидаги тарбиячиларни ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитиш тартибини жорий этади;
  • 2023 йил 1 июнга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев) билан биргаликда руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари негизида зарур технологик шароитларни яратади.

Эслатиб ўтамиз, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Баҳодир Каримов 2021 йилда «Мурувват» ва «Саховат» уйлари қайтадан реконструкция қилинишини маълум қилганди. Бундан ташқари, 4 босқичдаги тиббиёт муассасалари — бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт муассасалари, илмий-амалий марказлар «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига бириктирилиши белгинган.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди