12:19 | 30.08.22 53

Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг бир гуруҳ фуқароларини мукофотлади

Хусусан, Гулянақ Маммадовага «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони берилди

Шавкат Мирзиёев «Озарбойжон Республикасининг бир гуруҳ фуқароларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, илм-фан ва маданий-гуманитар алоқаларни амалий маъно-мазмун ҳамда янги ташаббуслар билан бойитиш, икки мамлакат қардош халқлари ўртасидаги биродарлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотланди:

«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан

  • Маммадова Гулянақ Закир қизи — Р. Бейбутов номидаги Озарбойжон давлат мусиқа театри вокалисти

«Дўстлик» ордени билан

  • Мустафаев Шаҳин Мажид ўғли — Озарбойжон Миллий фанлар академиясининг академик З.М. Бунядов номидаги шарқшунослик институти бўлим мудири, академик;
  • Аскаров Рамиз Бахшали ўғли — Боку давлат университети туркология кафедраси мудири, профессор;
  • Биннатова Алмас Қасим қизи — Озарбойжон Миллий фанлар академиясининг Низомий номидаги Адабиёт институти «Озарбойжон—Туркманистон—Ўзбекистон адабий алоқалари» бўлими мудири.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлагани тўғрисида хабар берилганди.