Сурхондарёда хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди — видео

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 6 апрель куни аёл ва унинг қизи уйда ўлик ҳолда топилганди. Қотилликда гумонланган эр Россиядалигида аёли хиёнат қилганини билиб, Ўзбекистонга қайтиб келган ва она-болани ўлдирган эди. «Bu kun» информацион дастурида маълум қилинишича, айбланувчига суд ҳукми ўқилган.

Маълум бўлишича, асли сурхондарёлик Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи 38 ёшли С.Н. Россия давлатига ишлашга кетиб, турмуш ўртоғи З.М. унга хиёнат қилиб келганлигини билиб қолган ва январь ойида қайтиб келган.

Эркак Шўрчи туманида яшовчи собиқ турмуш ўртоғини ўлдириш мақсадида ўзи билан ошхона пичоғи билан келган. У аёлнинг бўйин ва орқа кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берган. Шундан сўнг, у қайнонасини ҳам ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Эркак Тожикистон орқали Россияга чиқиб кетган, бироқ у «Домодедово» аэропортида қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида кўриб чиқилган иш давомида ҳукм чиқарилди. Унга кўра, эркак Жиноят кодексининг 97-модда (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а, в, ж» бандлари билан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо муддатининг уч йили турмага қамаш тариқасида ўтаттирилиши белгиланган.

«Ор-номус, ғурур деб шу ишни қилиб қўйдим. Уч нафар фарзандимнинг онаси ўлди, энди улар отасиз ҳам қийналишади. Болаларимни бирор нарсага муҳтож қилмай катта қилишни ният қилгандим. Ўзим етимликда ўсганман, болаларим тақдиримга ҳам шу ёзилган экан», — дейди маҳкум.

Аввалроқ Тошкентда 70 ёшли аёл 96 га кирган онасини пичоқлаб ўлдиргани, Навоийда ота 16 ёшли ўғлининг ўлимига сабабчи бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди