Сурхондарёда ЙҲХБ автомобили 77 та қоидбузарлик содир этгани аниқланди

Сурхондарё вилояти прокуратураси вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБга тегишли «Tracker» автомобили йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузиб келгани, бироқ унга белгиланган жарималар ундирилмаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати

Аниқланишича, Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ тасарруфида бўлган махсус жиҳозланган «Tracker» хизмат автоулови Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХБ 3-сафарбар гуруҳи командирига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБда ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликларни қайд этиш маълумотлар базаси текшириб кўрилганида, ушбу транспорт воситаси мулкдорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг қатор моддаларига асосланган ҳолда 77 та ҳолатда белгиланган ҳаракат тезлиги оширганлик ҳолати юзасидан ЙҲХБ МАБ маъсул ходимлари томонидан жарима қарорлари тайинланган.

«Сурхондарё вилояти ҳудудида содир этилган 77 та ҳолат вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш, вилоятга ташриф буюрган юқори мартабали меҳмонларни хавфсизлигини таъминлаш, вилоят ҳудудида ўтказиладиган оммавий тадбирлар ва ўқув машғулотларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ўз вақтида белгиланган топшириқларни амалга оширишда, пул ва портловчи моддаларни ўз вақтида кечиктирмасдан манзилига етказиш мақсадида кузатувларни амалга ошириш жараёнида белгиланган ҳаракат тезлигини охирги зарурат ҳолатида амалга оширгани ҳолати бўйича ЙҲХБ МАБ масъул ходимлари томонидан қайта кўриб чиқилмоқда», — дейилади муносабатда.

Бундан олдин, Фарғонада ЙПХ ходими йўл қоидасини бузганди. Шунингдек, Қашқадарёда ички ишлар ходими машинасида йўл қоидасини бузгани ва Сурхондарёда ички ишлар ходими хизмат машинасида қоида бузгани маълум қилинган.

Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди