«Толибон» Эрон билан чегарага қўшимча постлар ўрнатади

«Толибон» Фараҳ вилоятида Эрон-Афғонистон чегарасидаги ўнлаб постлар тикланишини маълум қилди. Бу ҳақда «Bakhtar News» хабар берди.

Фото: «Daily Sabah»

Бу қарор «Толибон» комиссияси томонидан Ҳирот ва Фараҳ вилоятларидаги чегара ҳудудларида ўтказилган текширувдан сўнг қабул қилинган. Ўнлаб постларни таъмирлаш бўйича амалий ишлар бошланган, шундан кейин улар чегара қўшинларига топширилади.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Эрон билан чегарадаги назорат пунктларини кучайтирмоқда.

Ушбу ҳаракат кенг қамровли бўлиб, Афғонистоннинг қўшни давлатлар билан чегарадош барча нуқталарини қамраб олади. Эрон манбалари чегара назоратини кучайтириш хавфсизлик мақсадида қилинаётганини айтган.

Аввалроқ Афғонистон армияси ва полиция кучлари сони очиқланганди. Шунингдек, Эрон–Афғонистон чегарасида ҳарбийлар ўртасида тўқнашув содир бўлганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди