Тошкентда 38 ёшли эркак 503 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлади — видео

Тошкент шаҳар ИИББ Яшнобод туманидаги супермаркетда ўғирлик содир этган шахс видеоси юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро дўконда ўғрилик содир этаётгани акс этган видео тарқалди. Видеода эркак колбоса, сариёғ ва бошқа маҳсулотларни кўйлагининг ичига яширгани тасвирланган.

Идоранинг маълум қилишича, 26 август куни Яшнобод туманида жойлашган дўконларнинг бирида 38 ёшли А.Р. жами 503 минг сўмлик маҳсулотларни талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида А.Р. 29 август куни сурункали касаллик туфайли вафот этган. Таъкидланишича, шу сабабли иш ҳужжатлари юритувдан тугатилади.

Бундан олдин Тошкентда меҳмонхона сейфидан пул ўғирлаган икки эркак ушлангани, Жиззахда 2 эркак ўзганинг уйига кириб, 20 минг доллар ва 60 миллион сўм пулни ўғирлаб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди