Тошкентда машиналар эшигига қулф осиб, пул талаб қилган йигит ушланди — видео

Тошкентда машиналарнинг эшигига кодли қулф осиб, ҳайдовчилардан пул талаб қилган йигит ушланди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда автомобиль эшиги ушлагичига қулф илиб, унга хат қистирилганлиги акс этган фото ва видеолар тарқалганди. Уни илиб кетган шахс қулфнинг кодини айтиш учун пул талаб қилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, ушбу ҳаракатларни содир этганликда 29 ёшли М.А. гумонланиб ушланган. Холислар иштирокида унинг ёнидан 2 дона кодли қулф топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Суҳбат давомида у интернетда шундай «пул ишлаш» усулини кўриб, ундан фойдаланишга қарор қилганини айтган. Режага кўра, у қулфни автомашина эшигининг ушлагичига осиб, ҳайдовчига қулфни очиш учун код рақамини сотиб олиш таклифи ёзилган хат қолдирган. Кўрсатилган ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, қулф кодини юбориши керак бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Аввалроқ Тошкентда Telegram’да аёл номидан профиль очиб, товламачилик қилган йигит ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди