ЙҲХХ хавфли манёврлар билан ҳаракатланган «Range Rover» бўйича маълумот берди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати магистраль йўлда машиналарни хавфли манёврлар билан қувиб ўтган «Range Rover» иши бўйича маълумот берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Қайд этилишича, мазкур видео ходимлар томонидан ўрганилиб, ҳайдовчи 1979 йилда туғилган Д.Н.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси 2-қисми билан чора кўрилган.

Шунингдек, ушбу видеолавҳани тасвирга олган транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳамда «Nexia-3» русумли автомобилни бошқарган ҳайдовчиларнинг шахсини аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда, уларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.

«Айрим ижтимоий тармоқ обуначиларидан асослантирилмаган, аниқлик киритилмаган маълумотларни турли ноўрин изоҳлар билан омма эътиборига тарқатмасликни сўраймиз. Ҳолатда акс этган барча иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади, мазкур йўналишда суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Ўзбекистон АҚШ билан ҳамкорликнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолай олади — Вячеслав Володин
Янгиликлар17:06 | 29.11.22
Ўзбекистон АҚШ билан ҳамкорликнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолай олади — Вячеслав Володин
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар16:42 | 29.11.22
Ташқи ишлар вазирлигида Украина элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Янгиликлар16:31 | 29.11.22
Ўзбекистонда қоидабузарлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга тушади
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Янгиликлар16:03 | 29.11.22
Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган иссиқхонани бузиб ташлади
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди