Байден яна АҚШ президентлигига номзодини қўйиши мумкин

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден иккинчи муддатга сайланиши мумкин. Бу ҳақда Федерал сайлов қўмитаси расмий маълумотларга таяниб, «Independent» хабар берди.

Фото: «AP»

Сайлов қўмитаси порталида 26 августь куни сўнгги президентлик сайловида Жо Байден номзодини расман қўллаб-қувватлаган «Biden for President» ҳаракатини рўйхатдан ўтказишга ариза топширилган.

Оқ уйнинг амалдаги раҳбари ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис номзодлар рўйхатидан жой олган. Жо Байден маъмурияти бу маълумотни ҳали расмий тасдиқлагани йўқ.

«Америка Овози» мухбири ОАВ «Biden for President» ҳаракатини рўйхатдан ўтказиш аризасини нотўғри талқин қилганини билдиран. Бу Жо Байден иккинчи муддатга президентликка номзод бўлиш учун ҳужжатлар топшираётганини англатмаслигини айтган.

Ўз навбатида, консерватив гуруҳ президент Байден федерал сайлов қонунчилигини бузганликда айблаб, Федерал сайлов комиссиясига 2024 йилда яна ўз номзодини қўйишни режалаштиргани ҳақида расман хабардор қилмагани учун устидан шикоят қилган.

Аввалроқ Туркияда президент сайлови бўлиб ўтиши ва Эрдўғон номзоди кўрсатилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Зеленский навбатдаги муддатга президентликка номзодини қўйиш шартини айтганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди