18:40 | 31.08.22 184

Эрон АҚШнинг учувчисиз кемасини олиб қочишга уринди — видео

Америка ҳодиса жойига патрул катери ва ҳужум вертолёти юборган

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-денгиз кучлари Американинг «Saildrone Explorer» учувчисиз кемасини тортиб олиб, қочмоқчи бўлди. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.

Фото: «News blog»

Маълум қилинишича, ҳодиса 29 август куни соат 23:00 атрофида юз берган. Учувчисиз кемани қўлга олиш уринишининг олдини олиш учун Американинг «Thunderbolt II» патрул катери ва «MH-60S Sea Hawk» ҳужум вертолёти юборилган.

Яқин атрофда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаси ва вертолёт пайдо бўлгандан сўнг Эрон кемаси ҳудудни тарк этган.

Фото: «Naval News»

«Эрон ислом инқилоби қўриқчилари ҳаракати шафқатсиз, асоссиз ва профессионал денгиз кучларининг хатти-ҳаракатларига зид эди. АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ҳушёрликни сақлаб қолади ва халқаро қонунлар рухсат берган жойда ҳаракат қилишда давом этади. Шу билан бирга бутун дунё бўйлаб қоидаларга асосланган халқаро тартибни тарғиб қилади», — деган АҚШ вице-адмирали Брэд Купер.

Аввалроқ АҚШ Эрон ва Россияга алоқадор махфий маълумотни очиқлаганди. Шунингдек, Эрон ерости ядро иншооти қураётгани маълум бўлганди.