«Етакчиларимизни қатағон қилиш учун сохта айбловлар ўйлаб чиқаришди-ку» — Шавкат Мирзиёев

Президент 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрганди. Давлат раҳбари қатағон қурбонларини ёд этиш давомида 80-йиллар воқеаларига тўхталди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, жадидларни қатағон қилиш учун сохта айбловлар ўйлаб чиқарилган.

«Бугун ҳам йўлда ўйланиб келяпман. 30-йилларни эски тарих деса, ‘пахта иши’-чи?! Етакчиларимизни қатағон қилиш учун сохта айбловлар ўйлаб чиқаришди-ку. Бошқа республикаларда йўқмиди камчилик? Бундай аламли воқеаларни ҳеч қачон унутиб бўлмайди. Бугунгидай байрамларда, тинч-осойишта кунларда шуларни ҳам юрагимиздан ўтказиб, ёшларимизга етказишимиз керак», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, дунё нотинч бўлиб бораётгани, бундай вазиятда огоҳ ва вазмин бўлиш кераклиги айтилди.

«Кўраяпсизлар, дунёда рақобат, таҳдидлар кучайиб бораяпти. Хавф ёнимизда юрибди. Бунга тайёр бўлиш учун ҳамиша огоҳ бўлиш зарур. Бугунги эмин-эркин ҳаётимизга шукрона айтиш билан бирга эртанги кунимизни мустаҳкам қилишимиз керак. Қачон мустаҳкам қиламиз? Билимли бўлсак. Агар боболаримиз буюклигидан руҳланиб, ҳар бир соҳа бўйича таълимни мукаммал қилсак, манаман деган давлатдан кам жойимиз йўқ. Болаларимизни зўр ўқитсак, натижа биз кутгандан ҳам яхши бўлади. Мустақиллигимиз барқарор ва абадий бўлади», – деди давлат раҳбари.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига борганди. Давлат раҳбари у ерда қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этган.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди