Фарғонада 15 ёшли йигит «Nexia»да велосипедчини уриб юборди — видео

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ 15 ёшли йигит «Nexia» автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг бир томонидан иккинчи томонига пиёдалар йўлагидан ўтаётган 13 ёшли велосипед ҳайдовчисини уриб юборган.

«Ишхонада машинани олиб кетганман. Йўл соатига 80 километр тезликда келаётганимда ўнг тарафдаги велосипедчи бизга қараб юриб юборди. Тормоз босишимга қарамай, уриб кетдик», — дейди йигит.

Дастлабки маълумотларга кўра, велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб борилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, жабрланувчи ҳалок бўлган.

Аввалроқ Тошкентда «Nexia-3» 41 ёшли пиёдани уриб юборгани, Қашқадарёда ҳайдовчи машинасида 2 пиёдани уриб, қочиб кетгани, Тошкент вилоятида «Labo» пиёдани уриб, воқеа жойидан яширингани тўғрисида хабар берилганди.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди