«Камбағаллик қисқартирилиб, аҳоли даромади кўпайтирилади» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида халққа табрик билан мурожаат қилмоқда.

Кадр: YouTube

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. «Биз олдинга ва фақат олға интиламиз, — дейди давлат раҳбари.

Президент, шунингдек, Янги Ўзбекистон қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

«Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан. Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

– тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган Давлат, десак, муболаға бўлмайди.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев, бундан ташқари, судьялар фаолиятига тўхталди. Давлвт раҳбарининг айтишича, судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади. Уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Мамлакатда бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади. Камбағаллик қисқартирилиб, аҳоли даромади кўпайтирилади. Хусусий мулк ва тадбиркорликка ҳалақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди