Mobiuz Тошкентда 5G’ни ишга туширмоқда

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Mobiuz юқори тезликдаги бешинчи авлод интернетини тақдим этмоқда.

Mobiuz мобил оператори ўз абонентлари ва аҳолини технологик ютуқлар билан хурсанд қилишда давом этади. Зеро, компаниянинг мақсади илғор ечимларни жорий этишда биринчилар қаторида бўлишдир.

Mobiuzнинг тижорий 5G тармоғи бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг бешта туманидаги саккизта жойда ишга тушмоқда. Бу орқали Mobiuz мамлакатимиз пойтахтини бешинчи авлод тармоғи билан ҳозирги кунда энг кенг қамраб олган илк операторга айланмоқда.

Хусусан, 5Gдан қуйидаги жойларда фойдаланиш мумкин:

  • Миробод тумани, Ойбек метро бекати атрофифда, шунингдек, «Похтахт» савдо маркази (Бродвей) ҳудудида;
  • Мирзо Улуғбек тумани, «Le Grand Plaza» меҳмонхонаси (собиқ «Тата») атрофида;
  • Юнусобод тумани, Mobiuz Марказий офиси ҳудуди, шунингдек, «Похтахт» бизнес маркази атрофида;
  • Шайхонтоҳур тумани, «Fleshka» (Малика) савдо мажмуаси ҳудудида;
  • Чилонзор тумани, Чилонзор Буюм Бозори бозори ҳудуди (Ипподром) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети атрофида (Tashkent City, Бешёғоч).

Келаси бир ой ичида Тошкентнинг яна бир қанча жойларида 5G станциялари ўрнатилади.

«5G’дан фойдаланиш» хизматини фаоллаштириш учун абонентлар тармоқ қамрови ҳудудларида *223*1# USSD-буйруғини теришлари керак. Тармоқ фақат 5G технологиясини қўллаб-қувватлайдиган ва қурилма дастурий таъминоти ишлаб чиқарувчиси томонидан рухсат берилган қурилмаларда ишлайди.

Бешинчи авлод тармоғининг имкониятларидан икки усулда фойдаланиш мумкин:

  • 75 минг сўмга 50 000 МБлик махсус 5G тўпламини улаш орқали (*225*50000#). Бундай ҳолда, мобил интернет тезлиги 1 Гбит/с гача бўлади;
  • махсус тўплам уламасдан туриб фойдаланганда мобил интернет тезлиги 300 Мбит/с гача бўлади.

«5G таянч станциялари Тошкент шаҳрида бир йил аввал ўрнатилганди. Компаниянинг етти йиллиги муносабати билан ўтган йилнинг 1 декабрида тармоқ синов тариқасида ишга туширилган эди. Кейинчалик тижорий фойдаланишга топшириш учун зарурий тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

Ҳозирги кунга келиб, тармоқларимиздан фойдаланаётган абонентларнинг 5G қурилмалари сони етарлича даражага келди. 5Gни ишга тушириш – бу Mobiuz фаолиятидаги муҳим қадамлардан биридир. У Хитой Халқ Республикасидаги ҳамкорларимиз билан инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин намунасидир.

Келгусида бешинчи авлод тармоғимиз сезиларли даражада кенгайиб, янги ҳудудларни қамраб олади», — дейди Mobiuz Бош директорининг техника ва АТ бўйича ўринбосари Абдураҳмон Абдураҳмонов.

5G тармоғини қуриш ва синовдан ўтказиш жараёнини ушбу видеода кўриш мумкин:

Реклама ҳуқуқи асосида

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди