Москва биржаси ўзбек сўмида савдоларни йўлга қўяди

Москва биржаси 12 сентябрдан ўзбек сўмида савдоларни бошлайди. Бу ҳақда холдинг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, «ўзбек сўми — Россия рубли» янги валюта жуфтлиги профессионал бозор иштирокчиларининг савдо имкониятларини, уларнинг мижозлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг, хусусан, ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо имкониятларини оширади.

«2022 йил 12 сентябрдан Москва биржасининг валюта бозорида ўзбек сўми-Россия рубли (UZB/RUS) валюта жуфтлиги бўйича савдолар бошланади», дейилади хабарда.

Шунингдек, бу ҳар икки давлат корхоналари учун миллий валюталарда ҳисоб-китобларни ривожлантиришга ёрдам бериши қўшимча қилинган.

«Ўзбек сўми—Россия рубли» валюта жуфтлиги «бугун» ва «эртага» ҳисоб-китоблари билан спот бозорда савдони бошлайди. Бундан ташқари, савдо иштирокчилари ва уларнинг мижозлари бир кеча-кундузда алмаштириш операцияларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Аввалроқ дунёда йўқолиб кетиши мумкин бўлган валюталар маълум қилинганди. Шунингдек, Қирғизистон Россия билан савдони рублда амалга ошириши хабар берилган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди