Намангандаги «заправка»да «Зил»да ёнғин чиқди — видео

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Чуст туманида «Зил» юк машинаси ёниб кетгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда 31 август куни Чуст туманида жойлашган газ қуйиш шохобчаларидан бирида «Зил» машинаси ёниб кетгани тасвирланган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, 31 август куни 12:17 ларда Чуст тумани «Лайлакйўл» МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келганда «Газ-53» автомобилининг кабина қисмида ёнғин юзага келгани аниқланган. Ёнғин ўт ўчириш экипажи ёрдамида бартараф этилган.

«Ёнғин келтирган зарар ва унинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда. Куйган ва тан жароҳати олганлар йўқ», — дейди масъул.

Аввалроқ Сирдарёда автобус газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани, Тошкентда автотураргоҳдаги «Isuzu» портлагани, Жиззахда «Жигули»нинг газ баллони портлаб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди