Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан кофе импорт қилаётгани маълум бўлди

2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 1,8 миллион долларга тенг бўлган 257,2 тонна кофе маҳсулотларини импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «FBC.ua»

Қайд этилишича, кофе маҳсулотлари импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 61 тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган кофенинг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

  • Италия – 63,6 тонна;
  • Бразилия – 45 тонна;
  • Россия – 31,8 тонна;
  • Германия – 28,4 тонна;
  • Ветнам – 22,4 тонна;
  • Полша – 19,1 тонна;
  • Туркия – 12,7 тонна;
  • Беларус – 12,7 тонна;
  • Колумбия – 2,8 тонна;
  • Португалия – 2,7 тонна.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь–июль ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлар қиймати бўйича маълумот берганди. Шунингдек, Ўзбекистон Покистондан 11,6 минг тонна картошка, Хитойдан 13,2 минг тонна чой импорт қилганди.

Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди