Ўзбекистонда 1-синфга қанча ўқувчи қабул қилинди?

Умумтаълим муассасаларига 2022/2023-ўқув йилида биринчи синфга Ўзбекистон бўйича жами 587,7 минг нафар ўқувчи қабул қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 1-синфга қабул қилинган ўқувчиларнинг 280,5 минг нафарини қиз болалар, 307,2 минг нафарини эса ўғил болалар ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп Самарқанд вилоятида болалар 1-синфга қабул қилинган — 75,3 минг (қиз болалар 36 минг, ўғил болалар 39,3 минг). Қуйида вилоятлар кесимида мактабга қабул қилинган ўқувчиларнинг умумий сони ҳамда қиз ва ўғил болалар нисбати келтирилган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 33,7 минг нафар (қиз болалар — 16,2 минг, ўғил болалар — 17,5 минг);
  • Андижон вилояти – 51,9 минг нафар (қиз болалар — 24,7 минг, ўғил болалар — 27,2 минг);
  • Бухоро вилояти – 25,6 минг нафар (қиз болалар — 12,1 минг, ўғил болалар — 13,5 минг);
  • Жиззах вилояти – 24,8 минг нафар (қиз болалар — 11,9 минг, ўғил болалар — 12,9 минг);
  • Қашқадарё вилояти – 61,6 минг нафар (қиз болалар — 29,4 минг, ўғил болалар — 32,2 минг);
  • Навоий вилояти – 17,9 минг нафар (қиз болалар — 8,6 минг, ўғил болалар — 9,3 минг);
  • Наманган вилояти – 50,9 минг нафар (қиз болалар — 24,3 минг, ўғил болалар — 26,6 минг);
  • Самарқанд вилояти – 75,3 минг нафар (қиз болалар — 36 минг, ўғил болалар — 39,3 минг);
  • Сурхондарё вилояти – 53,2 минг нафар (қиз болалар — 25,4 минг, ўғил болалар — 27,8 минг);
  • Сирдарё вилояти – 13,2 минг нафар (қиз болалар — 6,2 минг, ўғил болалар — 7,0 минг);
  • Тошкент вилояти – 45,6 минг нафар (қиз болалар — 21,6 минг, ўғил болалар — 24 минг);
  • Фарғона вилояти – 62,4 минг нафар (қиз болалар — 30,1 минг, ўғил болалар — 32,3 минг);
  • Хоразм вилояти – 33,5 минг нафар (қиз болалар — 16,2 минг, ўғил болалар — 17,3 минг);
  • Тошкент шаҳри – 38,1 минг нафар (қиз болалар — 17,8 минг, ўғил болалар — 20,3 минг).

Аввалроқ Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланганди. Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади. Кундалик таомноманинг рўйхати «Kundalik.com» платформаси орқали юритилади.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди