Ўзбекистонда «Кинематография фидокори» кўкрак нишони таъсис этилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Кинематография фидокори» кўкрак нишони таъсис этилди ва унга оид низом тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: «Халқ сўзи»/ Иллюстратив

Низомга кўра, кўкрак нишони билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, миллий фильмларни кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.

Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар ҳар йили 1 декабргача Кинематография агентлигига берилади.

Тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Агентлик бош директори томонидан 5 кишилик комиссия тузилади.

Комиссия томонидан 20 декабргача муносиб номзодлар бўйича хулоса қабул қилинади ва у асосида бош директор буйруғи 25 декабргача қабул қилинади.

Кўкрак нишони ҳар йили 28 декабрь – Халқаро кино куни арафасида тантанали топширилади. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 миллион сўм) миқдорида пул мукофоти берилади.

Аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилгани хабар қилинган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони ҳар йили 21 март — Халқаро ўрмончилар куни арафасида тантанали тарзда топширилиши маълум қилинган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди