Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йили «Мустақиллик дарслари» билан бошланади

2022/2023 ўқув йили Ўзбекистондаги 10 130 та мактабларда «Билимлар куни» «Мустақиллик дарс»лари билан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказиладиган Мустақиллик дарслари мактаб директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тарих, она тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари ҳамда синф раҳбарлари томонидан олиб борилади.

«Мустақиллик дарслари»да ўқувчиларга ўзбек халқининг 31 йил давомида эришган ютуқлари, Президент ва ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берилади.

Шунингдек, умумтаълим мактабларига ташриф буюрган сектор раҳбарлари ҳам «Мустақиллик дарслари»да иштирок этиб, ўқувчиларга мамлакатда мустақиллик йилларида, хусусан, сўнгги йилларда ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида эришилган ютуқлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтади.

Мазкур дарсларни ўқитиш учун Халқ таълими вазирлиги томонидан намунавий сценарий ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали “Биринчи қўнғироқ” ва “Мустақиллик дарслари«нинг намунавий сценарийси ва тавсияларни юклаб олиш мумкин.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида 15–16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтиши муносабати билан мактабларда дарс жараёни 19 сентябрдан бошланиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди