«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси «Шўртан» регионидаги конларда табиий газ қазиб чиқариш ишларини ўрганди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларида бўлди.

Ушбу ташриф давомида “Шўртан” конида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишилди.

Жумладан, табиий газ таркибидан технологик сув ва механик бирикмаларни ушлаб қолиш ва табиий газ қазиб олиш барқарорлигини ошириш мақсадида 3-сонли газни йиғиш жойида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, қисқа муддатда Газни бирламчи тайёрлаш қурилмаси ҳамда “Шўртан” конидаги қувурларда газ сиқилиб қолишни олидини олиш мақсадида 4-сонли газ йиғиш пунктида қўшимча д-426мм бўлган 8,8 км газ қувури қуриб ишга туширилган эди.

“Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар ҳолати ва қазиб чиқаришдаги ўзгаришлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Бошқарув раиси томонидан ишга туширилган Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини барча технологик кўрсаткиларини рақамлаштириш доирасида диспетчерлик марказига улаш ва табиий газ хажмларини онлайн назорат қилиш юзасидан ишларни ташкил этиш масаласида топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, “Шўртан” конининг чуқур қатламлари истиқболлигини ўрганиш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “ишчи гуруҳ” коннинг “Терриген-юра” қатламини ўрганиш билан нефт-газ заҳираларини ўстириш бўйича бурғилаш ишлари бошланган “Терриген-1” излов-қидирув қудуғида бўлди.

“Шўртан” ҳудудидаги конлар, хусусан “Шўртан” кони Шўртан газ-кимё мажмуаси ва ушбу комплекс базасида янгидан ишга туширилаётган GTL заводининг ҳам хомашё базаси ҳисобланади.

Углеводородлар захираларини кўпайтириш бўйича ишлаб чиқилган Дастур асосида “Шўртан” конида 3D сейсмика-геофизика ишлари амалга оширилиб олинган натижалар таҳлили асосида ушбу “Терриген-1” қудуғини бурғилаш ишлари бошланган.

Шу билан бирга “Шўртан” конидаги бурғилаш ишлари олиб борилаётган 370-, 374-сонли янги ишлатиш қудуқларини бурғилашдан сўнг ўзлаштириш ва қудуқларни ишлаб чиқаришга қўшиш жараёнлари билан танишди.

Ўрганишлар давомида пудратчи бурғилаш ташкилотлари ва тегишли департамент бошлиқлари билан конларда ва янги майдонларда олиб борилаётган қудуқларни бурғилаш ва мураккаб таъмирлаш ишлари муаммоли масалалар муҳокама қилиниб ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Бошқарув раиси вахта услубида ишлаётган ишчи-ходимлари билан суҳбатлашиб, уларга ҳар доим ёрдамга тайёр эканлигини билдирди. Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти ҳудудидаги конлар ва қудуқларда қазиб чиқариш ҳолати ўрганилиши давом этади.

АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади