Президент 2026 йилгача амалга ошириладиган 5 та асосий вазифани белгилаб берди

Шавкат Мирзиёев 31 август куни «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақилликнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида халққа мурожаат қилди ва 2026 йилгача қилинадиган бешта устувор вазифани айтиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг таъкидлашича, биринчидан, таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчидан, ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчидан, бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчидан, соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчидан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев камбағаллик қисқартирилиб, аҳоли даромади кўпайтирилиши ҳақида гапирганди. Президент, шунингдек, Янги Ўзбекистон қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирган.

Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео