«Президентликдан аллақачон тўйганман» — Лукашенко
Беларусь раҳбари ҳокимиятни сақлаб қолиш мақсади йўқлиги ҳақида гапирди
Беларусь президенти Александр Лукашенко давлат раҳбари лавозимини ушлаб турмагани, унда ҳокимиятни сақлаб қолиш мақсади йўқлигини айтди. Бу ҳақда «Пул Первого» хабар берди.

Лукашенконинг сўзларига кўра, у ўзгартирилган конституцияга давлат раҳбарини бевосита сайлашни бекор қилиш таклифини киритишдан бош тортмаган. Президент агар бундай қилмаса, уни халқдан қўрқиб, ўз ўрнини сақлаб қолишга уринганликда айблашларини айтган.
«Улар мени ўзимникиларни йиғиб, яна президент қилиб сайланганликда айблашарди. Ҳеч қачон бундай мақсад қўймаганман. Ҳеч қачон бундай бўлмайди. Мен аллақачон президентликдан тўйганман. Улар айтганидек, ҳокимиятни сақлаб қолиш менинг асосий вазифам эмас. Бундай муаммо умуман йўқ. Бу сизни кўпроқ ташвишга солиши керак», — деган Беларусь президенти.
Аввалроқ Лукашенко Беларусь мустақиллиги сақлаб қолинишини таъкидлаганди. Шу билан бирга, Лукашенко беш йил ичида Беларусни ўзгартиришга ваъда берганди.