Қорақалпоғистонлик ёшлар вилоятлардаги олийгоҳларга қўшимча қабул асосида киради

Шавкат Мирзиёев 31 август куни «Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Фармон Қорақалпоғистоннинг мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорларга кўрсатиладиган молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш, инфратузилмавий шарт-шароитларни яратиб бериш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида имзоланган.

Қорақалпоғистонда таълим соҳасида қўшимча имкониятлар ва инсон капитали ривожини янги босқичга кўтаришга шарт-шароит яратиш йўналиши доирасида:

  • Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси, Ёшлар ишлари агентлиги ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг зарур таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича шакллантирилган буюртмасига мувофиқ, ўн кун муддатда 2022/2023 ўқув йили учун Қорақалпоғистонда умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган 500 нафар, кейинги ўқув йиллари учун эса ҳар йили 1 сентябрга қадар 6 500 нафар ёшларнинг вилоятлардаги давлат олий таълим муассасаларига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинишини таъминланади.

Бунда мазкур қабул кўрсаткичлари бўйича ўқишга қабул қилинган талабаларга ажратилган таълим кредитлари бўйича фоиз тўловларини Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш имконияти яратилади;

  • Қорақалпоғистондаги давлат олий таълим муассасаларини салоҳиятли профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг етакчи олий таълим муассасаларида экология, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва қурилиш йўналишлари бўйича 2023 йилдан бошлаб, таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;
  • 2022 йил 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик бўйича битимларни имзолаш, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади;
  • 2022 йил 1 октябрдан бошлаб 5 йил муддатга Қорақалпоғистон ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотлари ўқув жараёни учун жалб этилган хорижий мутахассислар (ўқитувчилар) Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни расмийлаштириш ва бериш (узайтириш) учун ундириладиган тўлов, Ўзбекистонга кириш визаси олиш учун консуллик йиғимлари ва яшаш жойида рўйхатга олиш учун ундириладиган давлат божи тўлашдан озод этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида 1 миллион 73 минг 821 нафар абитуриент тестга кирган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи ўтиш баллини тўплай олмаганди. Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирган.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди