Россиядаги 15 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи қисман ундириб берилди

Россия пойтахти Москва шаҳрида иш ҳақини ололмай келаётган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, агентликка «Электро Сити Свет» қурилиш корхонасида ишлаётган 15 нафар ўзбекистонликка май, июнь ва июль ойлари учун иш ҳақи тўланмагани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази ходимлари иш берувчи билан музокара ўтказган. Натижада фуқароларнинг 1,5 ой учун (май ойи тўлиқ ва июнь ойининг ярими) 1 миллион 50 минг рубль иш ҳақи ундириб берилган.

Иш берувчи қолган қарздорликни жорий йилнинг 10 сентябрига қадар тўлаб беришини ваъда қилган. Айни пайтда фуқаролар ушбу корхонада меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

Аввалроқ Россиядаги миграция марказида ўзбекистонлик йигитга куч ишлатган ходим ишдан олингани, Россияда ўзбекистонлик мигрантларни мажбурий меҳнатга жалб қилган иш берувчи ҳибсга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди
Жамият, Тошкент ш.12:24 | 25.9.22
Тошкентда 143-сонли автобус йўналиши ўзгартиритилди