Самарқанддаги ШҲТ саммити: Президентлар янги таҳдид ва вазифаларни муҳокама этиши кутилмоқда

Самарқанд шаҳрида 2022 йилнинг 15–16 сентябрь кунлари  Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг навбатдаги саммити бўлиб ўтади.

Фото: «Bugun.uz»

ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янги сифат босқичига олиб чиқишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий ва концептуал ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Саммит арафасида Буюк Ипак йўлининг “марвариди” бўлган Самарқанд шаҳри кенг кўламли бунёдкорлик марказига айланди ва Евроосиё маконидаги йилнинг энг йирик сиёсий ва дипломатик форумини ўтказишга тайёр.

Самарқанд саммитида давлат раҳбарлари замонавий халқаро муносабатларни чуқур ўзгартириш нуқтаи назаридан ШҲТ олдида турган янги таҳдидлар ва вазифаларни муҳокама этади, ташкилотни янада ривожлантириш учун тарихий аҳамиятга эга бўлган қатор муҳим қарорларни қабул қилади.

Анжуман кун тартибидаги асосий масалалардан бири ШҲТни янада кенгайтириш ва унинг жаҳон геосиёсий майдонидаги ўрнини янада мустаҳкамлашдир. Саммитда ташкилотга аъзо давлат мақомини олиш учун Эрон Ислом Республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланади. Ҳужжат амалда ушбу йирик Яқин Шарқ мамлакатининг ташкилотга тўлиқ аъзо бўлишига йўл очади.

Бундан ташқари, ШҲТ фаолиятида тўлақонли аъзо, кузатувчи ва мулоқот бўйича шериклар мақомида иштирок этиш учун тақдим этилган 10 га яқин мамлакатларнинг аризалари кўриб чиқилади. Саммит майдонида ШҲТ ва Араб давлатлари лигаси, ЮНЕСКО, ЭСКАТО ва бошқа бир қатор халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича меморандумлар имзоланиши ҳам кутилмоқда.

Анжуманнинг асосий сиёсий ҳужжати сифатида Самарқанд декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда. Мазкур тарихий ҳужжатда мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал масалалар бўйича консолидациялашган позициялари, амалий ҳамкорликни янада такомиллаштириш, минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқасини мустаҳкамлаш, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар акс эттирилиши кўзда тутилган.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ШҲТга Ўзбекистон раислиги даврида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш мақсадида 14 та янги концептуал ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Улар ташкилот доирасидаги ҳамкорлик соҳаларини мазмунан бойитиш ва институционал кенгайтиришга қаратилган. Транспорт боғлиқлигини ривожлантириш бўйича ШҲТ стратегияси, Минтақалараро савдони ривожлантириш режаси, Инфратузилмани ривожлантириш дастури, “ШҲТ — эзгу ният элчиси” институтини ташкил этиш каби ташкилот амалиёти учун янги ҳужжатлар лойиҳаларини алоҳида таъкидлаш зарур.

Ўзбекистон раҳбари томонидан илгари сурилган барча ташаббуслар мантиқан ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. Масалан, ички савдони ривожлантириш орқали савдо тўсиқларини бартараф этиш, техник регламентларнинг яқинлашишига ва божхона тартиб-таомилларини рақамлаштиришга эришиш мумкин. Ўзбекистон раислиги даврида шу ва бошқа масалалар нафақат вазирлар даражасидаги учрашув ва йиғилишлар кун тартибида акс этган, балки улар тузилмага аъзо давлатлар ишбилармон доиралари иштирокидаги ШҲТ Иқтисодий форуми, Саноат янгиликлари ҳафталиги, Минтақалар раҳбарлари форуми, Саноат кооперацияси форуми, «Қуёшли Ўзбекистон» мева-сабзавотлари кўргазмаси каби қатор йирик тематик тадбирлар доирасида ҳам муҳокама қилинмоқда.

Шу кунгача Ўзбекистон раислиги доирасида 80 дан ортиқ тадбирлар, жумладан, ШҲТ Ташқи ишлар, Иқтисодиёт вазирлари, Ички ишлар вазирлари ва Хавфсизлик кенгаши котибларининг ва бошқа идора ҳамда ташкилотлар раҳбарларининг учрашувлари ўтказилди.

Самарқанд вилоятида ташкил этилаётган «Ўзбекистон — ШҲТ» саноат зонаси ШҲТ мамлакатлари ишбилармон доиралари ўртасида саноат кооперациясини рағбатлантириш дастурини амалга оширишнинг самарали механизмига айланади. Шу билан бирга, мамлакатимизга юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун инвестициялар, технологик ва инновацион ечимларни жалб қилишга имкон беради.

Ўз навбатида, ШҲТ доирасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича Тошкент томонидан фаол илгари сурилган ташаббуслар ташкилотнинг кенг ҳудудида улкан транспорт ва транзит салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган. Ушбу саъй-ҳаракатлар орқали Ўзбекистон ўз ҳамкорлари билан биргаликда тузилма имкониятларидан фойдаланган ҳолда «Ўзбекистон –Қирғизистон – Хитой», «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар», «Ланчжоу – Қашқар – Иркештам – Ўш – Андижон – Тошкент – Мари» ва ҳозирги геоиқтисодий шароитда ўзига хос стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа транспорт йўлакларини амалиётга татбиқ этишни жадаллаштириш ниятида. Ўзбекистоннинг ШҲТ маконидаги ўзаро боғлиқлик стратегияси Афғонистоннинг бутун Евроосиё учун ноёб иқтисодий ва транзит ролини тиклашга ҳам хизмат қилади.

Шу аснода Ўзбекистон раислигида бўлажак саммит «Шанхай саккизлиги» раҳбарларининг минтақавий ва глобал аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилишлари учун самарали платформа яратиб бериши билан аҳамиятлидир. Унинг доирасида имзоланадиган ҳужжатлар ва эришиладиган келишувлар ШҲТнинг учинчи ўн йилликка киришини муносиб белгилагани ҳолда унинг ривожланишини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди