Саудияда аёл ижтимоий тармоқдаги пости сабабли 45 йилга қамалди

Саудия Арабистони ҳукуматини танқид қилган аёл 34 йилга қамалганди. Мамлакат суди Twitter’даги пости сабабли яна бир саудиялик аёл Нура бинт Саид ал-Қаҳтонийга нисбатан 45 йилга қамоқ жазоси тайинлади.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, ал-Қаҳтоний ишини ҳуқуқ ташкилоти кўриб чиққан. Аёл қиролликнинг терроризмга қарши суди томонидан ижтимоий тармоқлардан «жамоат тартибини бузиш учун фойдаланганлик»да айбланган.

Жамол Қошиқчи томонидан асос солинган «Араб дунёси учун демократия» ташкилоти (ALQST) томонидан кўриб чиқилган ҳужжатга кўра, ал-Қаҳтоний «Интернетдан Саудия Арабистонининг ижтимоий тузилмасини издан чиқариш учун фойдаланиш»да айбланиб, 45 йилга қамалган.

Саудия Арабистони расмийлари ҳозирча ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига изоҳ бермаган.

Аввалроқ Эрдўғонни танқид қилган турк мухолифатчиси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Шунингдек, Рамзан Қодировни танқид қилган блогерни ўлдирган шахсга умрбод қамоқ жазоси тайинланган.

Ўзбекистонда диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
Жамият20:40 | 1.10.22
Ўзбекистонда диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди