Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди — фото

Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, ушбу мажмуа 2021 йилда, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб бунёд этилган эди. Унда мамлакатнинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунгача бўлган энг муҳим воқеалар, буюк аллома ва жаҳонгир боболаримизнинг сиймолари акс эттирилган. Монументнинг энг юқори қисмида Ҳумо қуши тасвирланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Мустақиллик монументи – она Ватанимиз, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқимиз шарафига бунёд этилган буюк обида» — деган эди Шавкат Мирзиёев.

Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Президент 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюргани тўғрисида хабар берилганди. Давлат раҳбари қатағон қурбонларини ёд этиш давомида 80 йиллар воқеаларига тўхталган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди