Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев 31 август куни Қирғизистон республикаси президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари шу кунларда мамлакатларда кенг нишонланаётган мустақиллик байрамлари муносабати билан бир-бирини дилдан қутлаб, биродар халқларга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаган.

Ўзбекистон–Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилган. 2022 йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 30 фоизга ошгани, фаол ҳудудлараро алмашинувлар давом этаётгани, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани, транспорт алоқалари кенгайиб, муҳим маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилаётгани қайд этилган.

Суҳбат чоғида Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини 2022 йил сентябрь ойида ўтказишга келишиб олинган. Транспорт ва энергетика соҳаларида минтақавий аҳамиятга молик устувор инфратузилмавий лойиҳаларни, шу жумладан «Қамбарота-1» ГЭСини қуриш лойиҳасини илгари илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ШҲТнинг бўлажак Самарқанд саммити кун тартибини муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни телефон орқали мулоқот қилганди.

Мулоқотда Қирғизистон-Ўзбекистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳокама қилинган. Жапаров Ўзбекистонда кечаётган воқеаларни катта ташвиш билан қабул қилганини таъкидлаган.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди