Тошкентда икки фуқаронинг Қозоғистондаги ўқишини кўчириб бериш учун 2 минг доллар олган талаба ушланди

Тошкентда фуқароларнинг Қозоғистондаги ОТМларни тамомлагани тўғрисида ҳужжат тайёрлаб беришни ваъда қилганлар ушланди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: «Bugun.uz»

Хусусан, хорижий давлатлардаги ОТМларга ўқишга киришга кўмаклашиш билан шуғулланувчи, Тошкент шаҳридаги МЧЖ раҳбари Қозоғистон фуқароси билан келишган ҳолда 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг Қозоғистондаги олийгоҳлардан бирининг 1-босқичини тамомлаганликлари ҳақидаги ҳужжатни тайёрлаб бериш эвазига ҳар биридан 15 миллион сўмдан пул маблағи талаб қилган.

Натижада, у МЧЖ ҳисоб рақамига умумий 9 миллион сўм, Қозоғистон фуқароси номига 1,9 минг доллар ўтказилгани тўғрисида 4 дона квитанцияларни қабул қилиб олган вақтида, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва ИЖҚК департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Шунингдек, ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда пойтахтдаги нуфузли олийгоҳлардан бирининг 3-босқич талабаси 2 нафар фуқародан 2 минг доллар олган вақтда ушланган.

Маълум бўлишича, у Қозоғистондаги олийгоҳлардан бирининг 2-босқичини тамомлагани ҳақида сохта ҳужжат олиб бериб, мазкур ҳужжат орқали Тошкент шаҳридаги хусусий университетнинг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда ўқишни Қирғизистондан кўчириб бериш учун пул олган шахс қўлга олингани, Фарғонада фуқаронинг ўқишини кўчиртириб бериш учун 700 доллар олган шахс ушлангани, Тошкентда аёл хорижда ўқийдиган талабанинг ўқишини кўчириб бериш учун пул олгани хабар қилинган. Шунингдек, Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган андижонлик эркакка суд ҳукми ўқилгани маълум қилинган.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди