Тошкентда Мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 31 август куни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабли Тошкентнинг Янги Ўзбекистон, Маҳтумқули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 18:00 дан 00:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Чилонзор туманининг қатор кўчаларида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланганди. Шунингдек, «Қўйлиқ» бозори ёнидаги йўлнинг бир қисми ёпилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди