13:45 | 31.08.22 447

«Вазминлик Хитойга қарши турмасликни билдирмайди» — Тайван президенти

Президент Мудофаа вазирлигига хавфсизликни ҳимоя қилишда зарур чора кўришни буюрди

Хитой Тайванни қанчалик кўп ғазаблантирса, орол шунчалик хотиржам бўлиши керак, аммо вазминлик Пекинга қарши турмасликни англатмайди. Бу ҳақда Тайван президенти Цай Инвэньга таяниб, «Reuters» хабар берди.

Фото: «The Telegraph»

Тайван бўғозидаги Пенгу оролларида жойлашган йирик ҳаво ва денгиз базасига ташриф буюрган президент Хитойнинг ҳарбий машғулоти ва қўрқитишларини қоралаган.

«Ҳаммага шуни айтмоқчиманки, душман қанча кўп ғазаблантирса, биз шунчалик хотиржам бўлишимиз керак. Биз низоларни қўзғатмаймиз ва ўзимизни ушлаб турамиз, аммо бу қаршилик қилмаймиз дегани эмас.

Мен Миллий Мудофаа вазирлигига хавфсизликни ҳимоя қилиш учун зарур ва қатъий қарши чораларни ўз вақтида кўришни буюрдим», — дея қўшимча қилган у.

Ўз навбатида, президентнинг мазкур баёнотидан кейин Тайван биринчи марта Хитойнинг дронини ўққа тутган. Дрон Эрдан оролига яқинлашган ва тайванлик ҳарбийлар уни нишонга олган. Кейин дрон орқага бурилиб, Хитойнинг қирғоқ бўйидаги Фуцзянь провинциясида жойлашган Сямэнь шаҳри томон йўл олган.

Аввалроқ Тайван президенти давлат ўзини ҳимоя қилишини айтганди. Шунингдек, Хитой АҚШдан Тайван билан алоқаларни тўхтатишни талаб қилганди.


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 56
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 442
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 200
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1178
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 432
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 240