АҚШ Россия ва Хитойга чиплар сотишни чеклади

АҚШ президенти маъмурияти Россия ва Хитойга компьютер чипларини сотишни чеклади. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.

Фото: «Bloomberg»

Маълум қилинишича, «Nvidia» ва «AMD» компанияларига маҳсулотини сотиш тақиқланган. Компания чиплари энг йирик суперкомпьютерларда ҳамда юз ва нутқни аниқлаш тизимларида қўлланилади.

«АҚШ ҳукумати талаби маҳсулотнинг Хитой ва Россияда ҳарбий мақсадда фойдаланиш учун ишлатилиши ёки жўнатилиши хавфини бартараф этишдан иборат», дейилади «Nvidia» хабарида.

«AMD» чекловлар компания бизнесига жиддий таъсир кўрсатмаслигини қайд этган.

АҚШ Россия ҳарбий техникасида Америка чипларидан фойдаланишни текширмоқда. Тадқиқотчилар АҚШ ва Европа Иттифоқидаги 70 хил компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган компонентларни аниқлаган.

Россия ўз ҳарбий техникаларида четдан келтирилган музлатгичлар ва идиш ювиш машиналарининг чипларидан фойдаланаётгани маълум қилинган. 2021 йил февраль охирида санкциялар жорий этилганидан бери АҚШнинг Россияга технология экспорти қарийб 70 фоизга қисқарган.

Аввалроқ АҚШда одамлар миясига чип ўрнатиш бошланганди. Шунингдек, Олимлар фалаж одамнинг миясига хаёлларни ўқийдиган чип ўрнатганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди