«Аёл – жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси» — Камила Олимова

Эксперт Камила Алимова сўнгги пайтларда хотин-қизларнинг таълим олиши учун яратилаётган шароитлар хусусида сўз юритиб, бу келажакда юрт равнақи учун хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Экпертнинг фикрича, оилада зўравонликдан азият чекаётган, хорижга ишлаш мақсадида кетиб, сарсон бўлаётган аёлларнинг аксарияти олий маълумотга эга эмаслигини кўришимиз мумкин. Бугун қизларни ўқитиш, уларнинг маълум соҳада мутахассис бўлиб вояга етишини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалага айланмоқда. Қуйида Камила Олимованинг мақоласи тўлиқ келтирилган:

«Кўксарой қароргоҳида Мустақиллик байрами арафасида фахрий унвонларга лойиқ кўрилганларни тақдирлаш маросимида Президентимиз мамлакатимизда хотин-қизлар билан боғлиқ содир бўлган айрим нохуш ҳодисаларга муносабат билдирди.

‘Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди. Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат’, — деди давлат раҳбари.

Агар статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, оилада зўравонликдан азият чекаётган, хорижга ишлаш мақсадида кетиб, сарсон бўлаётган аёлларнинг аксарияти олий маълумотга эга эмаслигини кўришимиз мумкин. Бугун қизларни ўқитиш, уларнинг маълум соҳада мутахассис бўлиб вояга етишини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалага айланмоқда.

Қиз бола олий таълим муассасасида ўқишни хоҳлаб, астойдил тайёрланган, аммо шартнома пулини тўлашга имконияти йўқлиги туфайли орзуси армонга айланган ҳолатлар, афсуски ҳалигача учраб туради.

1 сентябрь кунидан Олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда, шу жумладан сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш тартиби жорий қилинди.
Аниқроғи ушбу таълим кредитларининг фоизи бўлади, аммо бу фоизни талаба қизлар эмас, балки давлат бюджетидан тўлаб берилади. Яна бир муҳим томони талаба қизлар ушбу таълим кредити қарзини ўқишни тугатгандан сўнг 7 ой ўтиб тўлашни бошлайди, талабалик пайтида ҳеч қайси банк қарзини сўраб безовта қилмайди.

Бундан ташқари, ҳар йили давлат ижтимоий кам таъминланган хотин-қизлар учун бакалавриат босқичига қўшимча 2 мингта давлат гранти асосида ўрин ажратади. Бошқача айтганда, контракт асосида ўқишга кирган 2 минг нафар хотин-қизларнинг контрактини давлат тўлаб беради.

Шунингдек, камида 5 йил иш стажга эга хотин-қизларни ўқитиш учун алоҳида 500та ўрин ажратилади. Яъни ўз мутахассислиги бўйича ўрта махсус маълумот билан ишлаб юрган, лекин олий маълумот олишни хоҳлаган хотин-қизларга қўшимча имконият берилади ва ҳар йили 500 нафардан ана шундай хотин-қизлар ўқитиб борилади» — эксперт.

Юқорида санаб ўтилган енгилликлардан ташқари, илм-фан йўналишида фаолият олиб бормоқчи хотин-қизлар давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кирса, уларнинг тўлов-контракт харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Яъни бундан буён таълим олиш, ўз устида ишлаш ниятида бўлган ҳар бир хотин-қиз давлат кўмагига таяна олади ва бу йўлда унга ҳеч нима тўсиқ бўлмайди. Яратилган имкониятлар “Қиз бола – бировнинг хасми” қабилидаги стереотипларни синдириб, аёлларни жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида билим олиш ва интеллектуал салоҳиятини намоён этишга ундайди. Бу эса бутун жамиятнинг ривожига хизмат қилади. Зеро, ҳар бир она бу, биринчи навбатда, фарзандлар тарбиячиси, оилада муҳим ўринга эга бўлган шахсдир.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди