Бухорода 120 литр дизель ёнилғисини ўғирлаган машинист ушланди

Бухоро вилоятида тепловоз бакидан ёнилғи ўғирлаб қўлган тушган йигит ИИБ ходимига пора беришга уринганида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Фото: ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Маълум қилинишича, 29 август куни Бухоро вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан Пешку тумани ҳудудида жойлашган «Яхшилик» темир йўл бекатида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда «Урганч» локомотив депосида машинист ёрдамчиси бўлиб ишловчи, хонқалик 25 ёшли А.И. ўзининг бошқарувида бўлган «ТEМ10-1133» рақамли тепловоз ёнилғи қуйиш бакидан 120 литр дизель ёнилғисини қуйиб олиб, шу миқдордаги мулкни талон-торож қилган вақтида ушланган.

Шундан сўнг, А.И. ҳолатни расмийлаштирмаслик ва унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 30 август куни Бухоро вилоят ИИБ ТХТБ бошлиғи 1-ўринбосарига 1000 доллар таклиф қилиб, ушбу пулларни «Бухоро» вокзали темир йўл вокзалидаги ТХТБ хизмат хонасида берган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин Самарқандда пора олишни рад этган ИИБ ходимига 15 миллион сўм мукофот пули берилгани, Тойлоқда ИИБ ходимига 5 минг доллар пора таклиф қилган шахс ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди