10:53 | 01.09.22 366

ЙҲХХнинг серверидаги профилактика ишлари сабаб қатор онлайн хизматлар кўрсатилмайди

Хусусан, 5 сентябргача «тонировка» рухсатномасини олиш ва «права» алмаштиришга ариза бериш тўхтатилган

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг серверидаги профилактика ишлари сабаб 5 сентябрга қадар қатор онлайн хизматлар кўрсатилмайди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл харакати хавфсизлиги хизматининг сервер қурилмаларида техник-профилактик ишлар олиб борилмоқда. Шу сабабли 31 августдан 5 сентябрга қадар «My.gov.uz»даги «Автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш», «Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш», «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия» ҳамда автомобиль бошқаришга электрон ишончнома бериш каби тизим билан боғлиқ хизматлар вақтинча ишламайди.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали келтирилган ноқулайлик учун узр сўрайди.

Таъкидланишича, «Автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш» хизмати учун тўловни амалга оширганларга рухсатнома техник ишлар якунидан сўнг тақдим этилади.

Аввалроқ ЙҲХХ серверидаги техник ишлар сабаб «права»ни янгисига алмаштириш хизмати вақтинча тўхтатилиши хабар қилинганди. Қолаверса, Ўзбекистонда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришни тўла рақамлаштириш ва янги гувоҳномаларни почта орқали етказиб беришни йўлга қўйиш масаласи чиқилаётгани эълон қилинган.. Бундан ташқари, Ўзбекистонда «автомобиль тарихи» давлат хизмати йўлга қўйилиши маълум қилинган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 206
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 214
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 935
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 436
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 392
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 444