Малайзия собиқ биринчи хоними порахўрлик ортидан 10 йилга қамалди

Малайзия суди собиқ бош вазир Нажиб Раззоқнинг рафиқаси Росмаҳ Мансорга 10 йиллик қамоқ ҳукми эълон қилди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.

Фото: «EPA»

Росмаҳга «1Malaysia Development Berhad» давлат фондини оммавий талон-тарож қилишда айбланиб қамалганидан кейин унга суд томонидан ҳукм чиқарилган. У 2016-2017 йиллар оралиғида компанияга Борнео оролидаги мактабларни қуёш энергияси панеллари билан таъминлаш лойиҳасида ёрдам бериш учун 187,5 миллион ринггит (42 миллион доллар) ва иккита 6,5 миллион ринггит (1,5 миллион доллар) олганликда айбланиб, судланган.

Суд уни ҳар бир айблов бўйича 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган, у бир вақтнинг ўзида 970 миллион ринггит (217 миллион доллар) миқдорида жаримага тортилган. Унга юқори судларга шикоят қилингунга қадар гаров эвазига озодликка чиқишга рухсат берилади. Прокурорлар Росмах коррупция йўли билан пора сўраганини ва ўзи учун мукофот сифатида пул олганини исботлаган.

Ўз навбатида, Росмаҳ бош вазирнинг рафиқаси бўлган даврида хайрия жамғармаларига раҳбарлик қилганида ҳеч қачон маблағ сўрамаганини айтган. У, шунингдек, эринингнинг қамоққа олинишига ва унинг оиласининг азобланишига олиб келган воқеаларни сиёсий таъқиб сифатида қоралаган.

Ҳимоячи адвокат Жагжит Сингх журналистларга жарима миқдори Малайзия тарихидаги энг катта жарима эканини айтган. Унинг сўзларига кўра, Росмаҳ жарима миқдоридан ҳайратланган ва юқори судларга мурожаат қилишни режалаштирган. Қонунга кўра, ҳар бир айблов 20 йилгача қамоқ жазоси ҳамда олинган пора миқдорининг беш баравари миқдорида жаримани ўз ичига олади.

Аввалроқ Мексика собиқ президенти ноқонуний бойиб кетишда айбланганди. Шунингдек, Жанубий Африка президенти одам ўғирлаш ва порахўрликда айбланган.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди