Ўзбекистонда хотин-қизлар бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 1 трлн сўм ажратилади

Ўзбекистонда 2022 йилда xотин-қизлар бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча 1 триллион сўм ажратилади. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, ҳозирда мамлакатда 17 мингдан зиёд тадбиркор аёл фаолият кўрсатаётган бўлиб, хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари томонидан 154 085 нафар хотин-қиз касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, уларнинг 68 057 нафари бандлиги таъминланган.

Шунингдек, хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг 300 миллион доллар миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилиши белгиланган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг ҳар бир туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказлари ташкил этилиши ва талаба хотин-қизларнинг контракти учун 14 фоизли таълим кредити ажратилиши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди