Ўзбекистонда хотин-қизлар учун 14 фоизли таълим кредитини олиш тартиби эълон қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг 18 июлдаги қарори билан тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли таълим кредити бериладиган бўлди. Марказий банк бошқарма бошлиғи Лазизхўжа Муҳаммедов янги тартиб бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, талаба биринчи йил учун мўлжалланган даврни битирганидан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида мазкур таълим кредитини қайтариб боради. Давлат томонидан 14 фоизи махсус жамғарма томонидан тўлаб берилади.

Шунингдек, айси банклар томонидан ушбу кредит берилиши молия вазирлигининг веб сайтида эълон қилиниб борилади. Булар 12 та банк:

  • «Микрокредитбанк»;
  • «Асака банк»;
  • «Агробанк»;
  • «Халқ банки»;
  • «Ипотека банк»;
  • «Қишлоқ қурилиш банк»;
  • «Туронбанк»;
  • «Ориент финанс банк»;
  • «Миллий банк»;
  • «Ўзсаноатқурилишбанк»;
  • «Ҳамкорбанк»;
  • «Алоқабанк».

Маълум қилинишича, кредитни олиш учун талабалар банкка ариза ёзишлари, шахсни тасдиқловчи ҳужжат, таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси, талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжатларни тақдим этиши керак бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда талаба хотин-қизларнинг контракти учун 14 фоизли таълим кредити ажратилиши ҳақида хабар берилганди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакли бўйича талаба хотин-қизларнинг контракт тўловлари учун 14 фоиз ставкасида таълим кредити ажратилади.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди