Ўзбекистондан Исломободга юборилган инсонпарварлик юки етиб борди — видео

Ўзбекистон томонидан давомли муссон ёмғирлари ва сув тошқинларидан жабр кўрган Покистон халқига ёрдам мақсадида юборилган инсонпарварлик юки 1-сентябрь куни Исломобод аэропортига етиб борди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари махсус самолёти озиқ-овқат ва трикотаж маҳсулотлари, бошқа товарлардан ташкил этилган 40 тоннага яқин ёрдам юкини етказиб берган.

Исломобод халқаро аэропортида юкни Покистон фан ва технологиялар федерал вазири Ага Ҳасан Балоч ҳукумат номидан қабул қилиб олган. Ушбу маҳсулотлар табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудудларга юборилади.

«Бугун биз учун шундай синовли ва мураккаб бўлган кунларда биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзган ўзбек қардошларимизнинг самимий ҳамдардлик туйғуларига гувоҳ бўляпмиз», — дейди вазир.

Шунингдек, Покистон ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича департаменти бош директори Шоҳ Файсал Какар ҳам ўз миннатдорчилигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Покистонга қардошларча ёрдам кўрсатиш мақсадида 1 сентябрь куни Тошкентдан инсонпарварлик юки жўнатилганди.

АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Жаҳон15:41 | 28.9.22
АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди