Путин Мирзиёевни Мустақиллик байрами билан табриклади

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик байрами билан табриклади. Бу ҳақда «Kremlin.ru» хабар берди.

Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Табрикда икки давлат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожланиб бораётганини таъкидланган.

«Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларнинг барча кўламини янада мустаҳкамлаймиз», дейилади телеграмма матнида.

Путин Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда умумеътироф этилган муваффақиятларга эришаётгани, жаҳон миқёсида ҳақли равишда юксак обрў-эътиборга эга эканини айтган. Президент табрик сўнгида Мирзиёевга соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига бахт ва фаровонлик тилаган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев номига Мустақиллик байрами муносабати билан қутлов ва телеграммалар келаётгани маълум қилинганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди