Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ноқонуний ер савдосига чек қўйилди

Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Хусусан, департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда М.А. исмли шахс фуқаро Б.га тумандаги «Мираки» қишлоғи ҳудудидаги 20 сотих дарё муҳофаза зонасига қарашли захира ер майдонини 20 минг долларга расмийлаштириб олиб беришга келишгани аниқланган. У фуқародан 200 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департамент ҳамда ДХХнинг Бекобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, У.Х. исмли шахс шаҳарнинг 13-даҳасидан фуқаро Ф.га «Ёшлар меҳнат гузари» мажмуасини қуриш учун ажратилган 4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро И.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, кейинчалик танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган. У хизмати эвазига 18 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида 3,7 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушлангани, Бухорода пора эвазига 50 гектар ер олиб бермоқчи бўлган муҳандис ва бош мутахассис қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди