13:03 | 01.09.22 176

Қозоғистонда кузда навбатдан ташқари президент сайловлари ўтказилади

«Ваколат муддатимни қисқартираман», — дейди Тўқаев

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 2022 йил кузида навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Tengrinews»

Президент 1 августь куни халққа қилган мурожаатида бу бўйича маълумот берган.

«Мен шу йилнинг кузида навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказишни таклиф қиламан. Адолатли Қозоғистонни барпо этиш йўлида кенг қамровли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш учун халқнинг янги ишонч мандати зарур.

Мен учун давлат манфаатлари ҳамма нарсадан устун. Шунинг учун ваколат муддатимни қисқартириб, муддатидан олдин президентлик сайловларига тайёрман. Шунингдек, президент ваколатларининг сони ва муддатини қайта кўриб чиқиш зарур. Мен президентлик муддатини 7 йиллик бир муддат билан чеклашни тавсия қиламан. Аммо қайта сайланиш тақиқланади», — дейди Тўқаев.

Қозоғистон раҳбари мурожаатида 2023 йилда парламент сайловлари ҳам  ўтказилишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тўқаев Қозоғистонда бошқарув шаклини ўзгартиришни таклиф қилганди. Шунингдек, у икки муддатдан ортиққа сайланмасдлиги. Конституция ўзгартирилмаслигини айтганди.