Сувайш каналида нефть танкери саёзликда туриб қолди

Сингапур байроғи билан ҳаракатланаётган «Affinity V» нефть танкери Сувайш каналида саёзликда туриб қолди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Marinetraffic.com»

Маълум қилинишича, «Affinity V» каналнинг жанубий қисмида саёзликка ўтирган, бироқ маҳаллий вақт билан ярим тунда унинг ҳаракати тикланган. «TankerTrackers» кема мониторинги хизмати маълумотига кўра, «Affinity V» танкери 31 август куни кечқурун жанубга қараб кетаётганда Сувайш каналида бошқарувни йўқотган.

«У вақтинчалик ҳаракатни тўсиб қўйган. Ҳозирда яна жанубга йўл олди, бироқ буксир ёрдамида секин ҳаракатланмоқда», дейди «TankerTrackers».

Кузатув веб-сайтларида айтилишича, 250 метрлик кема Португалиядан Саудия Арабистонининг Қизил денгиздаги Янбу портига йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг март ойида дунёдаги энг йирик 400 метрлик «Ever Given» контейнер кемаси саёзликда туриб қолганди. 24 мартга ўтар кечаси у канал орқали ҳар икки йўналишда ҳаракатланишни бутунлай тўсиб қўйган. Натижада Сувайш каналида 100 дан ортиқ кемадан иборат тирбандлик юзага келган.

Канал олти кун давомида транспорт ҳаракати учун ёпилган. Бу вақт ичида 400 дан ортиқ кемалар ўтиш учун навбатда турган ва яқинлашиб келаётган барча кемаларнинг тирбандлиги деярли Ҳиндистонгача чўзилган.

Ўрта эр денгизи ва Қизил денгизни боғловчи Сувайш канали узунлиги 163 километрни ташкил этади ва дунёдаги энг катта сунъий сув артерияси ҳисобланади. Бу дунё денгиз юк айланмасининг 10-12 фоизини ташкил қилади. Каналдан ҳар куни Европадан Осиёга ва орқага сузиб юрувчи ўнлаб кемалар фойдаланади.

Аввалроқ «Ever Given» кемасининг Сувайш каналида тиқилиб қолишига ким айбдор экани айтилган. Сувайш каналидаги қатновни тўлиқ тўхтатиб қўйган кема етказган зарар миқдори маълум бўлган.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди