Тошкентда 21 ёшли қиз Туркияга 3 қизни фоҳишаликка юбораётгани аниқланди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи 21 ёшли қиз устидан вилоят Ички ишлар бошқармаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимига одам савдоси билан боғиқ ариза келиб тушди. Бу ҳақда «Zoʻr TV» канали «Bu kun» дастурида хабар берилди.

Кадр: Telegram / @zortv_bukun

Маълум қилинишича, аризада Жалақудуқ туманида яшовчи М.С. ноқонуний равишда Туркияга аё-қизларни алдов йўли билан олиб кетётгани ва турли мақсадларда сотиб юбораётгани ҳақида айтилиб унга нисбатан чора кўришлари сўралаган.

15 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида М.С. Тошкент халқаро аэрапортида ёнида бошқа бир аёл номига расмийлаштирилган чипта, Тошкент–Истанбул йўналиши бўйича рўйхатдан ўтказилган 3 дона ўриндиқ варақаси ва шунча фуқаролик паспорти борлиги аниқланган. Топилган буюмлар далилий ашё сифатида олиниб, тегишли тарзда расмийлаштирилган.

Шунингдек, 21 ёшли М.С.га Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми «з» банди (жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда) билан жиноят иши қўзғ атилиб, суд муҳокамасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда 20 ёшли қизни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл ушлангани, Навоийда 2 қизни Дубайга фоҳишалик учун юбораётганлар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди