Тошкентда технопаркдаги цехда ёнғин келиб чиқди — видео

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани 1 сентябрь куни технопарк ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида юзага келган ёнғин юзасидан расмий маълумот берилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @nova24live

Маълум қилинишича, Қўшбеги даҳасида 1 сентябрь куни соат 16:26 да Яккасарой тумани Қўшбеги дахасида жойлашган Яккасарой технопарк ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехининг том ва ички қисмида дастлабки маълумотларга кўра тахминан 800-1000 квадрат/метр майдонида ёнғин содир бўлган.

Шунингдек, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:31 да ҳодиса жойига етиб борган ва соат 17:29 да ёнғин қуршаб олинган. Айни вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ёнғин жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Таъкидланишича, ҳозирда ёнғин оқибатида фуқароларни жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Кейинроқ ФВВ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди. Унга кўра, ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги Тузел 2-даҳасида 18 август куни соат 01:57 да кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги атир-упа савдо дўконининг 35 квадрат метр ва унига туташ бўлган иккита МЧЖнинг 15 квадрат/метр майдонда офис учун мўлжалланган хона жиҳозлари ёниб зарарланганди. Ўтказилган текширув жараёнида ёнғин 1981 йилда туғилган Н.Ж. томонидан содир этилгани аниқланган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023