Тошкентда «Янги Ўзбекистон» боғига элтувчи кўчада автомобиллар ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 1 сентябрь куни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Шу сабабли Тошкентнинг Янги Ўзбекистон, Маҳтумқули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 19:00 дан 00:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам салюти «Янги Ўзбекистон» боғида отилиши маълум бўлганди.

Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди