12:15 | 01.09.22 382
Тошкентдаги қайси боғда байрам салюти отилиши маълум бўлди
Мушакбозлик Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб ўтказилади
Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам салюти «Янги Ўзбекистон» боғида отилади. Бу ҳақда боғ маъмуриятига таяниб, «Anons.uz» хабар берди.

Маълум қилинишича, Мустақиллик байрами муносабати ташкил этиладиган мушакбозлик «Янги Ўзбекистон» боғида 1 сентябрь куни соат 21:00 да бошланади.
«Боғ маъмурияти барча ўзбекистонликларни ва мамлакат меҳмонларини таклиф этади, бу ерда оилавий дам олиш учун барча шароитлар яратилган», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 31 август куни «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақилликнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида халққа мурожаат қилганди.