Украина Европа давлатларига ўзининг электр энергиясини таклиф қилди

Украина Европа Иттифоқи мамлакатларига анча арзон нархда электр энергияни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда «УНИАН» хабар берди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Президент Прагадаги «Форум 2000» конференциясидаги видео нутқида бу бўйича гапирган. У Россия қўзғатган озиқ-овқат инқирози юмшатилаётганини айтган.

«Биз Россия энергия инқирозининг кескинлигини юмшатишимиз учун ҳам ҳамма нарса қилишимиз керак», — деган Украина президенти.

Зеленский Россия нарх инқирози демократик давлатларга кучли зарба бериши, Европа ва дунёда тартибсизликни тарқатиши учун ҳамма нарса қилаётганини айтган.

«Бу биз Россияга ҳар қандай энергетика қарамлигини бартараф этиш, унинг энергия ташувчилардан пул ишлаш қобилиятини йўқотиш ва одамларга инқироздан омон қолишга ёрдам беришимиз кераклигини англатади», — дейди у.

Президент Украина ўз электр энергиясини Европа Иттифоқи мамлакатларига таклиф қилишини, энергия нархи Европа бозоридагидан анча арзонлигини таъкидлаган.

«Украина қитъанинг ягона энергетика тизимига қўшилди. Биз ҳозиргидан бир неча баробар кўпроқ электр энергиясини экспорт қила оламиз. Бунинг шарофати билан Украина ҳеч бўлмаганда Европа Иттифоқидаги қўшниларига нарх инқирозини енгиб ўтишда ёрдам бера олади ва бу Европа бўйлаб нарх инқирозининг жиддийлигини пасайтиради» ,— деган у.

Украина раҳбари газ бозоридаги вазиятни ҳисобга олиб, бу қишдан қандай чиқишни ҳамма биргаликда ўйлаб кўриши зарурлигини айтган.

«Европанинг ҳеч бир давлати — на Украина, на Чехия, на бошқаси газ муаммоси билан ёлғиз қолмаслиги керак. Чунки бир-биримизга ёрдам бермаслигимиз Россиянинг мақсадидир», — деган Украина президенти.

Аввалроқ Австралияда энергия ишлаб чиқарадиган бинолар қурилиши, Британияда энергияни тежаганларга пул берилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Испанияда расмийлардан энергияни тежаш учун бўйинбоғ тақмаслик сўралган, Европа мамлакатларида электр энергияси нархи рекорд даражага етган.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди